Испанияда “Темур тузуклари”ни испан тилида нашр этиш режалаштирилмоқда
Май 13, 2026. 11:55 • 2 дақ
• 8
МАДРИД, 13 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон делегациясининг “Mueller & Schindler” нашриёт уйига ташрифи доирасида компания раҳбарияти билан қўшма маданий-нашриёт лойиҳаларини ривожлантириш масалалари юзасидан музокара ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Испаниянинг “Otra Lectura” таҳлилий-ахборот порталига таяниб.
Мулоқот чоғида Бутунжаҳон Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш жамияти (“WOSCU”) билан муваффақиятли ҳамкорликни қайд этиб, унинг доирасида “Ҳусайн Бойқаро девони”, “Зафарнома”, “Катта Лангар Қуръони”, “Темур тузуклари” ва “Меърожнома” асарларининг халқаро миқёсда эътироф этилган факсимиле нашрлари яратилганини таъкидлади.
Учрашув давомида янги қўшма ташаббуслар, жумладан, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва “WOSCU” билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “114 Қуръон” номли кенг кўламли халқаро лойиҳанинг истиқболлари муҳокама қилинди.
Мамлакатнинг тарихий-маданий меросини хорижда оммалаштиришга қаратилган “Ўзбекистон: Самарқандга олтин йўл” сайёҳлик китоби лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, “Темур тузуклари”ни испан тилида нашр этиш ташаббуси илгари сурилди. “Mueller & Schindler” нашриёт уйи лойиҳанинг юксак илмий ва маданий аҳамиятини қайд этган ҳолда, уни қўллаб-қувватлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

«Sada Elbalad English»: Ўзбекистон тўқимачилик саноати кўргазмаси дунё эътиборига тушмоқда



