Будапештда Ўзбекистон–Венгрия ўртасида сузиш спорти соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ноябрь 20, 2026. 15:00 • 54 сония

• 7
Будапештда Ўзбекистон–Венгрия ўртасида сузиш спорти соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

БУДАПЕШТ, 20 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия сузиш федерацияси президенти, Олимпиада чемпиони Шандор Владар билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда икки мамлакат спорт федерациялари ўртасида сузиш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари, тажриба алмашиш, спортчилар ҳамда мураббийларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Мураббийлар малакасини ошириш, парасузишни ривожлантириш ва ўзбекистонлик спортчиларнинг Венгрияда ўтказиладиган халқаро мусобақалардаги иштирокини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Венгрия томони Ўзбекистон сузиш федерацияси билан узоқ муддатли амалий ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор экани ҳамда қўшма ташаббусларни амалга оширишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Томонлар мулоқотни давом эттириш ва келгусидаги шерикликнинг аниқ йўналишларини ишлаб чиқишга келишиб олди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш