Ўзбекистон дипломатлари она ва болани дийдорлаштириб, Ватанга қайтишига кўмаклашди

Сентябрь 04, 2026. 14:00 • 51 сония

92
Ўзбекистон дипломатлари она ва болани дийдорлаштириб, Ватанга қайтишига кўмаклашди

НОВОСИБИРСК, 4 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси ватандошлар оиласини Ватанга қайтариш бўйича навбатдаги саъй-ҳаракатларни амалга оширди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Дипломатларнинг маълум қилишича, ҳамюртимизнинг Россия миграция қонунларини бузгани сабабли унинг уч ёшли фарзанди Новосибирскдаги Болалар уйига васийликка олинган.

Шунингдек ўқинг

Дипломатлар зудлик билан барча зарур ҳужжатлар — Ватанга қайтиш сертификатларини тайёрлади. Шу билан бирга, боланинг онаси сақланаётган Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш маркази раҳбарияти билан шошилинч музокаралар ўтказилди.

Барча консуллик расмиятчиликлари якунлангач, бола дипломатлар томонидан Новосибирск аэропортига олиб келинди ва у ерда онаси билан дийдорашиб, Ватанга қайтди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш