Ганноверда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди

Сентябрь 06, 2026. 19:00 • 2 дақ

74

ГАННОВЕР, 6 сентябрь. /“Дунё” АА/. Германиянинг Ганновер шаҳрида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан тантанали байрам тадбири ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси ва “Ифтихор” жамияти ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда ушбу мамлакатда меҳнат қилаётган, таҳсил олаётган ва доимий истиқомат қилаётган 150 нафардан зиёд ватандошларимиз ҳамда уларнинг оила аъзолари қатнашди.

Тантанали маросимни элчихона дипломатлари очиб бериб, иштирокчиларни қутлуғ айём билан табрикладилар. Мулоқотда сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, инсон қадрини юксалтириш ва хориждаги ҳамюртларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари алоҳида таъкидланди. Бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик тамойилларини ўзида мужассам этган “Ягона ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” бош ғоясининг аҳамияти қайд этилди.

Байрам дастури доирасида миллий ўйинлар, маданий чиқишлар ва ўзбек палови тортиқ этилган дастурхон ташкил этилди. Ушбу тадбир хориждаги ватандошларни жипслаштириш ва ёш авлодда миллий қадриятларга ҳурмат туйғусини шакллантиришга хизмат қилди.

Манзура Жаҳед, “Ифтихор” жамияти фаоли:

Шунингдек ўқинг

— Узоқ йиллардан буён Германияда яшасамда, ватанга меҳр ва дахлдорлик туйғуси доимо қалбимда. Бундай учрашувлар ватандошларимизни бирлаштиради ва ёш авлодга миллий қадриятларимизни яқиндан таништиришга хизмат қилади. Барча юртдошларимизни Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман.

Абдиғани Эргашев, тадбир иштирокчиси:

— Мустақиллик байрами ва “Davra Cup” каби лойиҳалар хориждаги ёшларни бирлаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Бу орқали фарзандларимиз она тили ва миллий урф-одатларимизни қадрлашни ўрганади. Азиз халқимизни мустақиллигимизнинг 35 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш