Ўзбекистонлик мутахассислар суғурта соҳаси бўйича Британияда малака ошириш дастурини муваффақиятли тамомладилар

Сентябрь 06, 2026. 17:30 • 2 дақ

32
Ўзбекистонлик мутахассислар суғурта соҳаси бўйича Британияда малака ошириш дастурини муваффақиятли тамомладилар

ЛОНДОН, 6 сентябрь. /“Дунё” АА/. Британиянинг “MBF Academy” муассасаси томонидан Ўзбекистоннинг суғурта ташкилоти раҳбар ходимлари учун жорий йилнинг “Суғурта бошқарувида халқаро илғор амалиёт: Lloyd’s of London ва Буюк Британия суғурта бозоридан сабоқлар” мавзусида тренинг ва семинарлар ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўқув машғулотларининг ўзига хос жиҳати шундаки, назарий ва амалий сабоқлар бевосита Лондондаги дунёнинг энг нуфузли суғурта марказларидан бири бўлган “Lloyd’s of London” майдонида ўтказилди. Бу иштирокчиларга соҳада рискларни баҳолаш ва бошқариш механизмлари, қайта суғурталаш амалиёти, андеррайтинг жараёнлари ҳамда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини бевосита ўрганиш имконини берди.

Дастур доирасида “Lloyd’s” бозорининг шаклланиш тарихи, унинг институционал тузилиши, катастрофик ва йирик рискларни бошқариш, суғурта портфелини самарали юритиш каби муҳим йўналишлар бўйича тақдимотлар ва амалий машғулотлар бўлиб ўтди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, ўзбекистонлик мутахассислар Буюк Британия суғурта бозорида қўлланиладиган корпоратив бошқарув, риск-менежмент ҳамда суғурта компанияларининг молиявий барқарорлигини таъминлашга қаратилган илғор ёндашувларни атрофлича ўзлаштирдилар.


Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш