Германияда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган махсус журнал нашр этилди

Ноябрь 01, 2026. 16:30 • 2 дақ

• 84
Германияда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган махсус журнал нашр этилди
Германияда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган махсус журнал нашр этилди
Германияда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган махсус журнал нашр этилди

БЕРЛИН, 1 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган немис тилидаги махсус журнални чоп этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

32 бетдан иборат нашр немис жамоатчилигини 2016 йилдан буён Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, уларнинг амалий натижалари ҳамда ўзбек-герман ҳамкорлигининг ривожланиши билан таништиради.

Журналда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати, Марказий Осиёда яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, мамлакатимизнинг инвестициявий салоҳияти ҳамда немис компанияларининг Ўзбекистондаги фаолиятига оид материаллар ўрин олган.

Шунингдек, икки томонлама алоқаларни иқтисодиёт, таълим ва маданият соҳаларида ривожлантириш ҳамда шерикликни янада кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек ўқинг

Мазкур нашр Германиянинг сиёсий, эксперт ва ишбилармон доиралари, илмий-таълим муассасалари, оммавий ахборот воситалари ҳамда Берлинда аккредитация дан ўтган хорижий дипломатик ваколатхоналар вакиллари учун мўлжалланган.

Журналнинг чоп этилиши Янги Ўзбекистон ютуқларини Германияда кенг тарғиб қилиш, немис жамоатчилигининг олиб борилаётган ислоҳотлардан хабардорлигини ошириш ҳамда кўп қиррали ўзбек-герман ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш