Исроилнинг Беэр-Шева шаҳрида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Август 13, 2026. 11:30 • 2 дақ

47
Исроилнинг Беэр-Шева шаҳрида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

БЕЭР-ШЕВА, 13 август. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз элчихонаси томонидан Беэр-Шева шаҳрида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошлар иштирокида маданий-маърифий тадбир ташкил этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистоннинг 35 йиллик мустақил тараққиёт йўлида эришган ютуқларига алоҳида эътибор қаратилди. Иштирокчиларга мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маърифий ўзгаришлар, давлатчиликни мустаҳкамлаш, иқтисодиётни модернизация қилиш, аҳоли фаровонлигини ошириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда мамлакатимизнинг жаҳон майдонидаги обрў-эътиборини мустаҳкамлаш борасида эришилган натижалар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида ватандошларни ижтимоий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, хорижда хавфсиз ва қонуний меҳнат фаолиятини таъминлаш, меҳнат шартномаларини расмийлаштириш, тиббий суғурта, яшаш шароитлари ҳамда консуллик хизматларини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тушунтирилди. Элчихона вакиллари меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва зарур ҳолларда уларга амалий ёрдам кўрсатиш механизмларини атрофлича шарҳлаб бердилар.

Шунингдек ўқинг

Тадбир доирасида маданий дастур ҳам тайёрланиб, турли танловлар ўтказилди. Ғолибларга эсдалик совғалари топширилди ва иштирокчиларга миллий таомлар тортиқ қилинди.

Учрашув қатнашчилари меҳнат мигрантларининг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш, уларни ташвишлантираётган масалаларни ўз вақтида аниқлаш ва ҳал этишга кўмаклашишда бу каби тадбирларни ўтказиш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидладилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш