Қозоғистонда Қурултой депутатлари сайловларининг дастлабки натижалари эълон қилинди
Август 24, 2026. 15:00 • 2 дақ
• 89
ОСТОНА, 24 август. /“Дунё” АА/. Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси 23 август куни бўлиб ўтган Қурултой депутатлари сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Kazinform” ХААга таяниб.
МСК котиби Шавкат Утемисов сайловчилар рўйхатига 12 миллион 623 минг 289 киши киритилганини маълум қилди. Овоз беришда 9 миллион 351 минг 539 нафар фуқаро иштирок этиб, дастлабки кўрсаткич 74,08 фоизни ташкил этди.
Дастлабки маълумотларга кўра, “Адилет” партияси 6 миллион 528 минг 948 овоз ёки 71,17 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда.
Умуммиллий социал-демократик партия 469 минг 58 та (5,11 %), “Овул” партияси 574 минг 621 та (6,26 %), “Respublica” эса 509 минг 631 та (5,56 %) овоз олди.
Қозоғистоннинг “Ақ жол” демократик партияси 478 минг 83 овоз ёки 5,21 фоиз овоз тўплади. Қозоғистон Халқ партияси 285 минг 395 овоз (3,11 %) олди. Яшилларнинг “Байтақ” партияси 97 минг 751 ёки 1,07 % овоз тўплади.
Бундан ташқари, сайловчиларнинг 2,51 фоизи ҳаммага қарши овоз берган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси