Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича янги келишувларга эришилди

Июнь 24, 2026. 08:55 • 2 дақ

88
Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича янги келишувларга эришилди
Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича янги келишувларга эришилди
Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича янги келишувларга эришилди

НАНЬНИН, 24 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Наннинь шаҳрида Ўзбекистон–Хитой ҳудудлараро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган қатор тадбирлар ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Гуанси–Чжуан автоном райони Ташқи ишлар идораси раҳбарияти билан бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик барча муҳим йўналишларда юқори суръатларда ривожланаётгани қайд этилди.

Томонлар Гуанси ва мамлакатимиз ҳудудлари ўртасида дўстона алоқаларни ўрнатиш тўғрисида меморандумни ишлаб чиқишга, шунингдек, тегишли олий таълим муассасалари ўртасида илмий-таълим алмашинувларини йўлга қўйишга келишиб олдилар.

Ишбилармонлик дастури доирасида Гуанси Халқаро савдога кўмаклашиш қўмитаси раиси билан музокаралар ҳамда Хитойнинг 20 дан ортиқ компанияси иштирокида “Ўзбекистон–Гуанси: савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Шунингдек ўқинг

Мулоқот чоғида қишлоқ хўжалиги ва агросаноат маҳсулотларини қайта ишлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, электротехника ва туризм соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Таълим соҳасидаги келишувлар ташрифнинг муҳим натижаси бўлди. Гуанси қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар университети президенти Ли Сянхун шу йил сентябрь–октябрь ойларида Навоий давлат педагогика институти ва Тошкент давлат аграр университетининг ўн нафар профессор-ўқитувчиси учун малака ошириш курсларини ташкил этишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон аграр соҳасига илғор тажрибаларни татбиқ этиш ва замонавий инновацион технологияларни жорий қилишга хизмат қиладиган мазкур олий таълим муассасалари ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги битимларни тайёрлашга келишиб олди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш