Logo

Ҳиндистон Миллий мудофаа коллежида Ўзбекистонга бағишланган брифинг бўлиб ўтди

Апрель 26, 2026. 09:10 • 2 дақ

132
Ҳиндистон Миллий мудофаа коллежида Ўзбекистонга бағишланган брифинг бўлиб ўтди
Ҳиндистон Миллий мудофаа коллежида Ўзбекистонга бағишланган брифинг бўлиб ўтди
Ҳиндистон Миллий мудофаа коллежида Ўзбекистонга бағишланган брифинг бўлиб ўтди
Ҳиндистон Миллий мудофаа коллежида Ўзбекистонга бағишланган брифинг бўлиб ўтди

ДЕҲЛИ, 26 апрель. /“Дунё” АА/. Ҳиндистон Миллий мудофаа коллежида мазкур таълим муассасасида таҳсил олаётган мамлакатимиз ҳарбий хизматчилари томонидан Ўзбекистон элчихонаси кўмагида брифинг ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистон бугун қўлга киритаётган ютуқлар, мамлакатимиздаги янгиланиш жараёни, шунингдек, ўзбек халқининг бой тарихий-маданий меросини оммалаштиришга бағишланди.

Брифингда 200 га яқин киши, жумладан, коллеж профессор-ўқитувчилари, 30 дан ортиқ мамлакатдан келган тингловчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Ўзбек офицерлари мамлакатимизнинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳияти ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Қуёшли юртимиз туризм соҳаси Буюк ипак йўли меҳмондўстлиги анъаналарининг халқаро даражадаги замонавий сервис билан уйғунлашган, маҳаллий ва хорижий сайёҳларда катта қизиқиш уйғотадиган ўзига хос таассуротлар ранг-баранг жилоси сифатида тақдим этилди.

Ҳарбий қурилиш соҳасидаги изчил ислоҳотлар ҳамда Ўзбекистон Қуролли кучларининг минтақавий хавфсизликни таъминлашдаги ролига алоҳида эътибор қаратилди.

Миллий мудофаа коллежи раҳбарияти бу каби тадбирларнинг миллатлараро ва маданиятлараро алоқаларни ривожлантиришдаги аҳамиятини қайд этди.

Брифинг Ўзбекистоннинг изчил тараққий этаётган, очиқ ва халқаро кўламда нуфузли давлат сифатидаги имижини мустаҳкамлашга хизмат қилгани эътироф этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш