Logo

Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Вологда вилоятига ташриф буюрди

Апрель 25, 2026. 10:00 • 54 сония

171
Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Вологда вилоятига ташриф буюрди
Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Вологда вилоятига ташриф буюрди
Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Вологда вилоятига ташриф буюрди
Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Вологда вилоятига ташриф буюрди

ВОЛОГДА, 25 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси делегацияси Вологда вилоятига ташрифи доирасида минтақадаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ҳамда ўзбек диаспораси вакиллари билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда ватандошларнинг таълим олиш ва яшаш шароитлари ҳамда ижтимоий мослашуви билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Ташриф доирасида Вологда давлат университети, Череповецк давлат университети ва Н.В.Верещагин номидаги Вологда давлат сут хўжалиги академияси масъуллари билан музокаралар ўтказилди.

Шунингдек, Ўзбекистон элчиси Ботиржон Асадовнинг Вологда вилояти Савдо-саноат палатасида вилоят бизнес ҳамжамияти вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, Ўзбекистон минтақалари ва Вологда вилояти ишбилармон доиралари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш