Мадридда ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон-Испания музокаралари бўлиб ўтди
Апрель 07, 2026. 22:25 • 2 дақ
• 120
МАДРИД, 7 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Мадридда Испания ташқи ишлар, Европа Иттифоқи ва халқаро ҳамкорлик вазири Хосе Мануэль Альбарес билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Испания Ташқи ишлар, Европа Иттифоқи ва халқаро ҳамкорлик вазири Хосе Мануэль Альбарес жаноблари билан мазмунли мулоқот ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Очиқ ва конструктив руҳда ўтган учрашувимизда ўзаро муносабатларимизни янада ривожлантириш, сиёсий мулоқотни фаоллаштириш ҳамда иқтисодий ҳамкорлигимизни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратдик.
Музокаралар якунида Ташқи сиёсий идоралар ўртасида 2026–2028 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик режаси, дипломатик паспорт эгалари учун визани бекор қилиш тўғрисидаги Битим ҳамда дипломатик кадрлар тайёрлаш бўйича Англашув меморандумини имзоладик.
Бугунги учрашув Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги кўп қиррали алоқаларимизни янада мустаҳкамлашига ишонамиз ва ўзаро манфаатли шерикликни изчил ривожлантириш йўлида ҳамкорлигимизни давом эттирамиз”.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси