ТИВда Қозоғистон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Сентябрь 18, 2026. 21:30 • 45 сония

99
ТИВда Қозоғистон элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 18 сентябрь. / “ДунёАА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Қозоғистон элчиси Ерали Тугжанов билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқот давомида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди, шунингдек, икки мамлакат делегациялари иштирокидаги тадбирлар жадвали ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларини янада чуқурлаштиришга қаратилган ташаббусларни биргаликда илгари суриш ва мунтазам алоқаларни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқлади.

 “Дунё” АА сурати

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш