Ўзбекистон ва Япония ТИВ раҳбарлари 2027–2028 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзолади

Сентябрь 18, 2026. 20:34 • 59 сония

77
Ўзбекистон ва Япония ТИВ раҳбарлари 2027–2028 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзолади

 ТОШКЕНТ, 18 сентябрь. /“Dunyo” АА/. Бугун Ўзбекистон ва Япония ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Тосимицу Мотэги Токиода 2027–2028 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзолади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Стратегик мулоқот якунидан сўнг ҳамкасбим Тосимицу Мотеэи жаноблари билан Ўзбекистон ва Япония Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2027–2028 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзоладик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мазкур ҳужжат икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги мунтазам мулоқот ва амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилгани билан янада аҳамиятлидир.

Ҳамкорлик дастури Ўзбекистон–Япония кенгайтирилган стратегик шериклигини янги мазмун билан бойитиш ва Олий даражада эришилган келишувларни изчил амалга оширишга хизмат қилади”.

Шунингдек ўқинг

“Дунё” АА сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш