ТИВда ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашув бўлиб ўтди
Октябрь 08, 2026. 20:15 • 55 сония
• 54
ТОШКЕНТ, 8 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов бугун Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайс билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, музокараларда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Суҳбат давомида олий ва юқори даражадаги бўлажак қўшма тадбирларни сифатли ташкил этиш ва мазмунан бойитиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар ўзаро манфаатли йўналишларда амалий алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, мавжуд ҳамкорлик механизмларидан самарали фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш мақсадида мунтазам мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси