Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди

Сентябрь 29, 2026. 22:30 • 45 сония

• 175
Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 29 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ва Кувайт ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 3-давраси видеоконференсалоқа тарзида ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, делегацияларга Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев ва Кувайт Давлати ташқи ишлар вазирининг Осиё масалалари бўйича ўринбосари Наввоф Абдуллатиф ал-Аҳмад бошчилик қилди.

Музокараларда икки давлат ўртасида сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш, халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди, минтақавий долзарб мавзулар юзасидан фикр алмашилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш