Нидерландияда ўзбек адибининг янги китоби чоп этилди

Май 20, 2026. 14:25 • 56 сония

23
Нидерландияда ўзбек адибининг янги китоби чоп этилди

АМСТЕРДАМ, 20 май. /“Дунё” АА/. Нидерландияда яшаб, ижод қилаётган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Шарифжон Аҳмаднинг янги китоби нашрдан чиқди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

 “Минг бир китоб” деб номланган ушбу асар ўқувчини болалик хотиралари, оддий қувончлар ва ҳаётий сабоқлар оламига олиб кирувчи самимий ва илиқ ҳикоядир. Муаллиф қишлоқ ҳаёти муҳити, оилавий қадриятлар ва беғубор болаликни алоҳида меҳр билан тасвирлайди.

Шарифжон Аҳмад жаҳон адабиёти тадқиқотчиси ва таржимони сифатида ҳам танилган бўлиб, унинг янги асари замонавий ўзбек маданиятини хорижда ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшади.

Ушбу китобни инглиз ва голланд тилларига таржима қилиш ҳам режалаштирилган бўлиб, бу орқали асарни кенгроқ халқаро аудиторияга танитиш мақсад қилинган.

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги Элчихонаси муаллифни янги китоб билан табриклайди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш