Ўмонда Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш режалаштирилмоқда

Сентябрь 16, 2026. 14:00 • 1 дақ

13
Ўмонда Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш режалаштирилмоқда

МАСКАТ, 16 сентябрь./“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Абдусалом Хатамов Ўмон маданият, спорт ва ёшлар вазири Саййид Сауд бин Ҳилол ал-Бусаидий билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда икки мамлакат ўртасида маданият, спорт ва ёшлар сиёсати соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Вазир Ўзбекистон билан муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичда ривожланаётганини мамнуният билан қайд этиб, икки халқни умумий тарих, дин, қадриятлар, анъаналар ва бой маданий мерос боғлаб туришини таъкидлади.

Шунингдек ўқинг

Мулоқот чоғида томонлар маданият, спорт ва ёшлар йўналишларида делегациялар алмашинувини кенгайтириш ҳамда янги амалий лойиҳаларни рўёбга чиқаришга келишиб олдилар.

Учрашувда Маскат шаҳрида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш ташаббуси алоҳида кўриб чиқилди. Ўмон томони ушбу тадбирни юқори савияда ташкил этишда амалий кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш