Биринчи ярим йилликда Ўзбекистонга 6,5 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди
Июль 14, 2026. 14:00 • 2 дақ
• 123
ТОШКЕНТ, 14 июль. /“Дунё” АА/. 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда 6 миллион 565 минг 410 нафар чет эл фуқароси ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, сайёҳлар оқими ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 миллион кишига ёки 24,9 фоизга ошган.
Сайёҳларнинг энг кўпи қўшни давлатлардан келган. Ташрифлар сони бўйича Қирғизистон етакчилик қилмоқда – 1 875 332 киши. Кейинги ўринларни Қозоғистон (1 553 688) ва Тожикистон (1 471 670) эгаллаган.
Шунингдек, туристлар сони бўйича кучли ўнликка Россия (585 558), Афғонистон (238 925), Хитой (223 479), Туркманистон (164 211), Туркия (95 466), Ҳиндистон (26 450) ва Германия (22 294) кирди.
Мутахассисларнинг фикрича, туризмининг ўсиши Ўзбекистоннинг саёҳат йўналиши сифатида жозибадорлиги тобора ортиб бораётганидан далолат беради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси