Кўксарой қароргоҳида Ҳиндистон Бош вазирини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

Август 30, 2026. 12:51 • 48 сония

25
Кўксарой қароргоҳида Ҳиндистон Бош вазирини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

ТОШКЕНТ, 30 август. /“Дунё” АА/. Бугун Кўксарой қароргоҳида давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модини тантанали кутиб олиш маросими бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди.

Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Ҳиндистон давлат мадҳиялари янгради.

Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.


Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш