Вон До Ён: “Корея Республикаси – Марказий Осиё” саммити мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришда муҳим босқич бўлади

Август 30, 2026. 12:00 • 2 дақ

98
Вон До Ён: “Корея Республикаси – Марказий Осиё” саммити мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришда муҳим босқич бўлади

ТОШКЕНТ, 30 август. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантаналарда иштирок этган Корея Республикаси элчиси Вон До Ён Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Дунё” АА мухбирига берган интервьюсида ўз табрикларини йўллади:

– Аввало, Ўзбекистон халқи ва ҳукуматини мустақилликнинг 35 йиллиги билан табриклайман. Келгуси йилларда Ўзбекистонга тинчлик, фаровонлик, янада улкан тараққиёт, муваффақият ва юксалиш тилайман.

Яқин кунларда Жанубий Кореяда тарихда илк бор “Корея Республикаси – Марказий Осиё” саммити ўтказилиши ҳамда шу муносабат билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизга давлат ташрифини амалга оширишидан жуда мамнунман.

Мамлакатларимиз ўртасида фаол ҳамкорлик йўлга қўйилган ва олдинда бизни кўплаб муҳим ва аниқ натижалар кутмоқда. Бундай саъй-ҳаракатлар халқларимиз томонидан ижобий қабул қилинишига ишончим комил.

Шунингдек ўқинг

Мамлакатларимизнинг яқинлашувига сабаб — Жанубий Корея ҳукумати Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ва либераллаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатларни юксак қадрлайди. Шу туфайли, кўплаб юртимиз тадбиркорлари Ўзбекистонга келишга ва мамлакатга сармоя киритишга қизиқиш билдирмоқда.

Бўлажак саммит мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришда муҳим босқич бўлиши, шубҳасиз.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш