Ўзбекистон ва Миср қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳасида амалий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор

Август 30, 2026. 13:00 • 55 сония

91
Ўзбекистон ва Миср қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳасида амалий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор

ҚОҲИРА, 30 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон дипломатлари Миср Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари маркази раҳбари Одил Абдуазим билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур учрашувда сентябрь ойининг иккинчи ярмида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик бўйича ишчи гуруҳининг Мисрга амалий ташрифи билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Миср томони чорвачиликни ривожлантириш, озуқа базасини яратиш, яйловларни бошқариш ва чўл ҳудудларидан қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиш бўйича тажрибасини тақдим этишга тайёрлигини билдирди. Бунда “pivot” суғориш тизимларидан фойдаланиш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, илмий тадқиқотлар ўтказиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ва озуқа маҳсулотларининг янги навларини яратиш масалалари муҳокама қилинди.


Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш