Logo

Самарқандда ОТБ Бошқарувчилар кенгашининг 59-йиллик йиғилиши доирасида банк президенти Масато Канда иштирокида матбуот анжумани бошланди

58
Самарқандда ОТБ Бошқарувчилар кенгашининг 59-йиллик йиғилиши доирасида банк президенти Масато Канда иштирокида матбуот анжумани бошланди

САМАРҚАНД, 3 май. /“Дунё” АА/. Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 59-йиллик йиғилиши доирасида банк президенти Масато Канда иштирокида журналистлар учун матбуот анжумани ўтказилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбирлари тарихий шаҳардан.

2026 йил 3–6 май кунлари Самарқандда ОТБнинг “Тараққиёт чорраҳалари: минтақанинг ўзаро боғлиқ келажагини илгари суриш” шиори остида 59-йиллик йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Форум 69 мамлакатдан 3 мингдан ортиқ делегатларни бирлаштирмоқда.

Иштирокчилар орасида молия вазирлари, марказий банклар раҳбарлари ва жаҳон иқтисодиётининг ривожланиш йўналишини белгилайдиган йирик корпорациялар етакчилари бор.

Дастур тўрт кун давомида 70 дан 90 тагача тадбирни ўз ичига олади. Асосий мавзулар – “яшил” трансформация, энергетик ўтиш, рақамлаштириш, инвестицияларни жалб қилиш, озиқ-овқат хавфсизлиги, саноатда етказиб бериш занжирларининг барқарорлиги.

Шунингдек ўқинг

Бизнес-форум давлат-хусусий шериклик механизмлари орқали инфратузилмани ривожлантириш ва минтақанинг барқарор ўсишини таъминлаш учун хусусий капитални жалб этишга қаратилган.

Тадбирни 117 нафар аккредитациядан ўтган журналист, жумладан, 29 мамлакатдан 84 нафар халқаро оммавий ахборот воситалари вакиллари кенг ёритмоқда. Бу муҳокама қилинаётган иқлим ва иқтисодий интеграция ташаббусларини халқаро миқёсда кенг қамраб олишни таъминлайди. Самарқанд давлат ва бизнес ўртасидаги стратегик мулоқот майдони сифатида янада тараққий этади.

Тадбир доирасида Бошқарувчилар кенгаши йиғилишларидан ташқари, тематик семинарлар ва ёшлар сессиялари ҳам ўтказилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш