Ўзбекистон маҳсулотлари Шанхайдаги халқаро кўргазмада намойиш этилмоқда

Ноябрь 10, 2026. 14:00 • 2 дақ

• 29
Ўзбекистон маҳсулотлари Шанхайдаги халқаро кўргазмада намойиш этилмоқда

ШАНХАЙ, 10 ноябрь. /“Дунё” АА/. Шанхайда 5-10 ноябрь кунлари 9-Хитой халқаро импорт маҳсулотлари халқаро кўргазмаси (CIIE-2026) бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Янги давр умумий келажаги” мавзусида ўтказилган кўргазмада 62 мамлакатдан 4 мингдан ортиқ хорижий компания иштирок этмоқда. Мазкур кўргазмада 500 нафарга яқин иштирокчи илк бор қатнашмоқда. Бу тарихдаги энг юқори кўрсаткичдир.

Кўргазмада озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, автомобилсозлик, техник ускуналар, тиббиёт жиҳозлари ҳамда хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича турли намойишлар ўтказилди.

“Made in Uzbekistan” стендида юртимизнинг 15 дан ортиқ вазирлик ва идораси вакиллари ўз маҳсулотларини тақдим этди.

Шунингдек ўқинг

Стендга ташриф буюрган қатор етакчи компаниялар вакилларининг қайд этишича, Ўзбекистон–Хитой муносабатлари жадал ривожланиб, сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилмоқда. Инфратузилма, энергетика, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги ва юқори технологиялар соҳаларидаги ютуқлар бунинг яққол тасдиғидир.

Ташриф буюрувчиларда ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, пахта ва ипак толаларидан тайёрланган кийимлар катта қизиқиш уйғотди.

Кўргазма доирасида ўтказилаётган ишбилармонлик дастурлари доирасида турли мамлакатлар вакиллари учун B2B форматидаги учрашувлар ва корпоратив делегациялар учун давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш