Шанхайда ўзбекистонлик мутахассислар учун стратегик режалаштириш бўйича тренинглар ташкил этилди
Сентябрь 20, 2026. 14:30 • 58 сония
• 77
ШАНХАЙ, 20 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Шуҳратжон Йигиталиев бошчилигидаги делегация Хитойнинг Шанхай шаҳрига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Делегация таркибидан Ташқи ишлар вазирлиги, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази вакиллари ўрин олди.
Ўзбекистонлик мутахассислар учун Шанхай глобал бошқарув ва минтақавий тадқиқотлар академияси томонидан хитойлик экспертлар иштирокида тренинглар ташкил этилди.
Иштирокчилар Хитой иқтисодиёти истиқболлари, модернизация модели, йирик давлатлар муносабатлари, ШҲТ, “Бир макон, бир йўл” ташаббуси, Хитойнинг Марказий Осиё мамлакатлари билан муносабатлари, хавфсизлик, сунъий интеллект, шаҳар бошқаруви масалалари ва 15-беш йиллик режанинг асосий ғояларини ўрганиб чиқди.
ЖИДУ вакиллари Шанхай халқаро тадқиқотлар ҳамда Ижтимоий фанлар академиялари ва Шанхай университети мутахассислари билан учрашувлар ўтказди.
Ўқув курси якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси