Будапештда ватандошлар билан учрашув бўлиб ўтди

Сентябрь 20, 2026. 13:00 • 2 дақ

53
Будапештда ватандошлар билан учрашув бўлиб ўтди
Будапештда ватандошлар билан учрашув бўлиб ўтди
Будапештда ватандошлар билан учрашув бўлиб ўтди
Будапештда ватандошлар билан учрашув бўлиб ўтди

БУДАПЕШТ, 20 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонасида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда Венгрияда доимий ва вақтинча истиқомат қилаётган ватандошлар ҳамда ушбу мамлакатда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар иштирок этди.

Учрашув давомида Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларидаги ютуқлари, мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.

Иштирокчиларга хориждаги ватандошларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, Венгрия қонунчилигига риоя этиш, консуллик рўйхатига туриш ва консуллик-ҳуқуқий ёрдам олиш тартиблари тушунтирилди. Турли ҳаётий вазиятларда элчихонага мурожаат қилиш тартибига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Венгрияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан алоҳида учрашув ўтказилди. Очиқ мулоқот форматида ўқув жараёни, миграция талабларига риоя қилиш, ҳужжатларнинг амал қилиш муддатларини назорат қилиш ва дипломатик ваколатхонага ўз вақтида мурожаат қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида ёшларга истиқомат қилаётган мамлакат қонунчилигига риоя қилиш, интернет ва ижтимоий тармоқларда огоҳ бўлиш ҳамда радикал ва экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик бўйича тавсиялар берилди. Шубҳали маълумотларга танқидий муносабатда бўлиш ва хавотирли вазиятлар юзага келганда элчихонага мурожаат қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг миллий қадриятлари, анъаналари ва маданий меросини хорижда тарғиб қилиш, шунингдек, ёшларда ватанга муҳаббат ва миллий ғурур туйғусини мустаҳкамлаш масалалари бўйича фикр алмашилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган консуллик, ҳуқуқий ва миграция масалаларига оид саволларга жавоб олдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш