Шотландияда ишлаётган Марказий Осиёликлар ўртасида футбол турнири ўтказилди

Май 15, 2026. 09:55 • 56 сония

103
Шотландияда ишлаётган Марказий Осиёликлар ўртасида футбол турнири ўтказилди
Шотландияда ишлаётган Марказий Осиёликлар ўртасида футбол турнири ўтказилди
Шотландияда ишлаётган Марказий Осиёликлар ўртасида футбол турнири ўтказилди

ДАНДИ, 15 май. /“Дунё” АА/. Шотландиянинг Данди шаҳрида Марказий Осиёлик меҳнат муҳожирлари ўртасида футбол бўйича ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

Мусобақада Шотландиянинг турли ҳудудларида меҳнат қилаётган Ўзбекистон ҳамда қўшни давлатлар фуқароларидан ташкил топган жамоалар иштирок этди. Турнир ўзаро ҳурмат, жамоавий руҳ ва соғлом рақобат муҳитида ўтди. Қатнашчилар майдонда ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат ва фаолликни намоён этди.

Шунингдек ўқинг

Турнир якунида ғолиб ва совриндор жамоалар ҳамда турнирда фаол иштирок этган фуқаролар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ташкилотчилар бундай спорт ўйинлари меҳнат муҳожирлари ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда ҳамжиҳатлик ва биродарлик алоқаларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш