Сан-Францискода “Самарқанд рақамли маркази” ишга туширилди

Май 21, 2026. 18:55 • 2 дақ

46
Сан-Францискода “Самарқанд рақамли маркази” ишга туширилди

ТОШКЕНТ, 21 май. /“Дунё” АА/. АҚШнинг Сан-Франциско шаҳрида “Самарқанд рақамли маркази” номли янги инновацион платформа расман иш бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Озарбайжоннинг “The Caspian Post”  ахборот-таҳлилий портали маълум қилишича, ушбу ташаббус Ўзбекистоннинг глобал рақамли иқтисодиётдаги иштирокини кенгайтириш, IT мутахассислари ва стартап жамоаларини халқаро технологик муҳит билан боғлашга қаратилган муҳим қадам ҳисобланади.

Марказ самарқандлик стартапчилар, дастурчилар ва инноваторларга АҚШ ҳамда бошқа йирик технологик бозорларга чиқиш, инвестициялар жалб этиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш имконини яратади. Лойиҳанинг асосий мақсади – ёшларнинг инновацион салоҳиятини глобал даражага олиб чиқишдан иборат.

Очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев иштирок этиб, марказ инфратузилмаси, технологик имкониятлари ва стартаплар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Шунингдек ўқинг

Ташаббус доирасида “Самарқанд рақамли маркази” ҳамда АҚШнинг “Humonola Inc” компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу келишув стартап лойиҳаларини ривожлантириш ва ўзбек инноваторларининг глобал бозорларга чиқиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Мутахассислар фикрича, мазкур марказ Ўзбекистоннинг IT ва стартап экотизимини янги босқичга олиб чиқиш, шунингдек, халқаро инвесторлар билан технологик ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим платформа вазифасини бажаради.

Умуман, “Самарқанд рақамли маркази” лойиҳаси Ўзбекистон рақамли иқтисодиётини ривожлантириш стратегиясининг муҳим қисми бўлиб, мамлакат ёшларининг инновацион салоҳиятини глобал технологик ҳамжамият билан боғлашда муҳим аҳамиятга эга.

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш