Россиянинг Узоқ Шарқ минтақасида оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари Ватанга қайтарилди
Ноябрь 01, 2026. 10:00 • 51 сония
• 316ВЛАДИВОСТОК, 1 ноябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги билан ҳамкорликда Владивосток ва Хабаровск шаҳарларида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир моддий аҳволга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Хусусан, Хабаровск шаҳрида тўрт нафар вояга етмаган фарзанди билан мушкул аҳволда қолган фуқарога амалий ёрдам кўрсатилди. У мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани сабабли маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан тўхтатилиб, суд қарорига кўра Россиядан депортация қилиниши ҳамда жўнатиб юборилгунига қадар чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилиши керак эди.
Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида мазкур фуқароларнинг хавфсиз тарзда Ўзбекистонга қайтиши таъминланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси

