ОҚТОВ шаҳрида ўзбекистонлик талабалар билан учрашув ўтказилди

Октябрь 29, 2026. 19:51 • 2 дақ

• 164
ОҚТОВ шаҳрида ўзбекистонлик талабалар билан учрашув ўтказилди
ОҚТОВ шаҳрида ўзбекистонлик талабалар билан учрашув ўтказилди

ОҚТОВ, 29 октябрь. /“Дунё” АА/. Қозоғистоннинг “Yessenov University”да мазкур олийгоҳда ерда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир доирасида ватандошларга давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ёшлар учун яратилаётган шароитлар, имтиёзлар ва лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида юртимизга салмоқли инвестициялар киритилаётгани, янги завод ва лойиҳалар ишга туширилаётгани, бу эса барча соҳаларда юқори малакали мутахассисларга катта эҳтиёж туғдираётгани қайд этилди.

Талабаларга ўқув материалларини пухта ўзлаштириш, бугунги кунда энг долзарб ҳисобланган нефть-кимё, тиббиёт, транспорт ва логистика, педагогика, муҳандислик, IT ҳамда сунъий интеллект йўналишларини чуқур ўрганиш тавсия этилди. Бу уларга келажакда Ўзбекистонда амалга оширилаётган янгиланиш жараёнларида фаол иштирок этиш имконини бериши таъкидланди.

Учрашувда талабаларга Қозоғистонда бўлиш қоидалари, одоб-ахлоқ нормаларига риоя қилиш, Ўзбекистон обрўсига путур етказадиган хатти-ҳаракатлардан тийилиш ҳамда турли ноқонуний гуруҳлар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш бўйича зарур тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, тадбир давомида консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича ҳам батафсил ахборот тақдим этилиб, ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш