Истанбулда ватандошлар иштирокида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги нишонланди

Октябрь 29, 2026. 14:00 • 51 сония

• 113
Истанбулда ватандошлар иштирокида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги нишонланди
Истанбулда ватандошлар иштирокида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги нишонланди
Истанбулда ватандошлар иштирокида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги нишонланди
Истанбулда ватандошлар иштирокида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги нишонланди

ИСТАНБУЛ, 29 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси Туркиянинг “Kalyon Holding” қурилиш компаниясида фаолият юритаётган ўзбекистонлик фуқаролар учун давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган маданий-маърифий тадбир ташкил этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир доирасида таниқли ўзбек шоираси, профессор Сайёра Тўйчиева иштирокида шеърият кечаси ўтказилди. Унинг ижросида ватан, мустақиллик ва миллий қадриятларни улуғловчи шеърлар янгради.

Шунингдек ўқинг

 Шунингдек, санъаткорлар Азиз Ражабий ва Адолат Исмоилова томонидан ўзбек миллий мусиқасининг бой анъаналарини ўзида мужассам этган куй-қўшиқлар ижро этилди.

Учрашувда хорижда ишлаётган фуқароларнинг ватан билан алоқаларини кучайтириш, улар доимо давлат эътиборида ва ғамхўрлигида эканини ҳис этишларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш