Британия кенгаши билан ҳамкорликнинг янги йўналишлари муҳокама қилинди

Ноябрь 19, 2026. 18:30 • 2 дақ

• 33
Британия кенгаши билан ҳамкорликнинг янги йўналишлари муҳокама қилинди
Британия кенгаши билан ҳамкорликнинг янги йўналишлари муҳокама қилинди
Британия кенгаши билан ҳамкорликнинг янги йўналишлари муҳокама қилинди

ЛОНДОН, 19 ноябрь. /“Дунё” АА/. Элчихона кўмагида Британия кенгаши бош ижрочи директори Скотт Макдональднинг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф доирасида британиялик меҳмонлар юртимизнинг қатор вазирлик ва идоралари ҳамда таълим муассасалари раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди.

Музокаралар давомида таълим, илм-фан, маданият, санъат, академик ҳамкорлик ҳамда инсон капиталини ривожлантириш йўналишларидаги икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш, мавжуд ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилиш ва истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

Иштирокчилар таълим тизимини ривожлантириш, педагог кадрларнинг касбий маҳоратини ошириш, халқаро таълим стандартлари ва илғор хорижий тажрибани жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Сафар чоғида Скотт Макдональд Тошкент фотосуратлар уйида ташкил этилган “Биз киммиз?” номли кўргазманинг очилиш маросимида иштирок этди.

Мазкур кўргазма Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, санъат ва фотосуратчилик соҳасидаги ижодий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда маданиятлараро мулоқотни кенгайтиришга қаратилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш