Тошкентда бешта мамлакат кинологлари қурол-яроғ ва портловчи моддаларни аниқлаш бўйича ўқитилди

Октябрь 12, 2026. 15:30 • 2 дақ

• 105

ВЕНА, 12 октябрь. /“Дунё” АА/. Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Божхона қўмитаси Миллий кинология маркази базасида Марказий Осиёнинг бешта давлати чегара ва божхона органларининг 15 нафар ходими иштирокида ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар ва портловчи моддаларни аниқлашга бағишланган ЕХҲТ минтақавий ўқув курси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур таълим дастурида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон мутахассислари қатнашдилар.

Машғулотлар чегара орқали ноқонуний олиб ўтилаётган қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва портловчи моддаларни топиш амалий кўникмаларини ривожлантириш, кинология бўлинмалари инструкторларининг малакасини ошириш ҳамда уларнинг ишини баҳолашнинг ягона мезонларини жорий этишга қаратилди.

Амалий машғулотлар жараёнида иштирокчилар ҳидларнинг тарқалиш хусусиятлари, бегона ҳидларнинг таъсирини бартараф этиш усуллари ҳамда ҳаво оқимларини таҳлил қилиш методикасини ўргандилар. Шунингдек, транспорт воситаларини кўздан кечириш ва одамлар гавжум жойларда ишлаш каби мураккаб шароитларда қидирув ишларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Дастур доирасида хизмат итларини парваришлаш, стресс аломатларини аниқлаш ва уларнинг доимий тайёргарлик ҳолатини таъминлаш бўйича ҳам билимлар берилди.

Шунингдек ўқинг

Тадбир қатнашчилари идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, мамлакатлар ўртасида тезкор ахборот алмашиш ва кинология бўлинмаларининг стандарт иш жараёнларини мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар. Қўшма машғулотлар ва тажриба алмашинув контрабанда каналларини фош этиш ҳамда давлат чегараларида ноқонуний фаолиятнинг олдини олиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Ўзбекистон Божхона қўмитаси Миллий кинология маркази директори полковник Фаррух Қаҳҳоров касбий алоқаларни янада ривожлантириш, қўшма машғулотлар ўтказиш ҳамда кинологлар ва хизмат итларини тайёрлашни такомиллаштириш муҳимлигини таъкидлади.

ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, элчи Антти Карттунен ташкилот чегара ва божхона хизматларининг умумий хавфсизлик вазифаларини ҳал этишдаги амалий ҳамкорлигини қўллаб-қувватлашини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, мазкур курс ўзбекистонлик инструкторларга Марказий Осиёнинг бешта давлатидан келган ҳамкасблари билан Буюк Британияда орттирилган илғор тажрибани баҳам кўриш имконини берди.

Ўқув машғулотлари ЕХҲТнинг Ўзбекистоннинг Афғонистондан келаётган трансчегаравий хавф-хатарларга қарши барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган бюджетдан ташқари лойиҳаси доирасида ташкил этилди. Бунда Германия, Швеция, АҚШ, Финляндия ва Франция молиявий кўмак кўрсатди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш