Хоразм вилояти делегацияси Қозоғистонга маҳсулотлар экспортини кенгайтириш бўйича келишувларга эришди

Октябрь 12, 2026. 14:00 • 2 дақ

• 11

ОҚТОВ, 12 октябрь. /“Дунё” АА/. Хоразм вилояти ҳокимлигининг ишчи гуруҳи Қозоғистон бозорига ўзбек маҳсулотлари экспортини кенгайтириш мақсадида Оқтов шаҳрига ташриф буюрди ва маҳаллий портлар, савдо компаниялари ҳамда ишбилармон доира вакиллари билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бош консулхона кўмагида Оқтов ва Куриқ халқаро портлари раҳбарияти билан учрашув ташкил этилди. Унда ўзбек делегациясига маҳсулотларни транзит ва экспорт қилиш шарт-шароитлари ҳамда имкониятлари таништирилди.

Манғистау вилоятида делегация йирик улгуржи ва чакана савдо мажмуалари фаолиятини ўрганди, шунингдек, Қозоғистонда фаолият юритаётган ўзбекистонлик тадбиркорлар ҳамда маҳаллий дистрибьюторлар билан учрашувлар ўтказди.

Минтақадаги йирик етказиб берувчилардан бири ҳисобланган “Казфруйт” МЧЖ бош директори Замин Сафаров билан алоҳида музокаралар бўлиб ўтди. Томонлар Хоразм вилояти экспортчилари билан алоқаларни кенгайтириш ва қўшимча маҳсулотлар етказиб беришни кўпайтириш бўйича келишувга эришдилар. Делегация, шунингдек, компаниянинг улгуржи савдо соҳасидаги тажрибасини ҳам ўрганди.

Бундан ташқари, вилоят вакиллари Оқтовнинг йирик “Асарс” ва “Кўк бозор” савдо мажмуаларида бўлиб, ўзбек маҳсулотлари логистикаси, етказиб бериш мавсумийлиги, товарларнинг якуний нархига таъсир этувчи омиллар ҳамда маҳаллий бозорда савдо қилиш қоидалари билан танишиб чиқдилар.

Ташриф доирасида Манғистау вилояти ҳокимияти, “Атамекен” минтақавий тадбиркорлар палатаси ва маҳаллий бизнес вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниб, Ўзбекистоннинг экспорт маҳсулотлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Асосий масалалардан бири Оқтовда Хоразм вилояти маҳсулотларини намойиш этиш учун шоурум очиш бўлди.     Шунингдек, томонлар Оқтов шаҳрида Хоразм вилоятининг экспорт маҳсулотлари ярмаркаларини ташкил этиш ва тарғиб қилиш масалаларини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш