Россия ОАВ Ўзбекистон терма жамоасининг шахмат олимпиадасидаги тарихий ғалабаси ҳақида ёзмоқда

Сентябрь 29, 2026. 16:00 • 2 дақ

• 43

МОСКВА, 29 сентябрь. /“Дунё” АА/. “Коммерсантъ”, “РИА Новости”, “Советский спорт”, “Большая Азия”, “Московский комсомолец” каби етакчи Россия оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон эркаклар шахмат терма жамоасининг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасидаги ғалабасини кенг ёритди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолаларда таъкидланишича, 2022 йилда Ченнайда қўлга киритилган биринчи олтин медаль катта сенсация ва ёш жамоанинг муваффақияти сифатида қабул қилинган бўлса, Самарқанддаги бу галги  ғалаба ўзбекистонлик ўйинчиларнинг жаҳон миқёсидаги тажрибали гроссмейстерларга айланганини кўрсатди.

Шунингдек ўқинг

ОАВ мусобақа миқёсига алоҳида эътибор қаратган. Қайд этилишича, 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ФИДЕ тарихидаги энг йирик мусобақа бўлиб, унда 400 та жамоа иштирок этди.

Бундан ташқари, россиялик таҳлилчилар ва экспертлар Ўзбекистонда шахматни ривожлантиришга давлат миқёсида тизимли ёндашилаётганини, шунингдек, бундан олдин 2026 йилги Даъвогарлар турнирида ғолиб чиққан ва Гукеш Доммараджуга қарши шахмат тожи учун ўйинга тайёргарлик кўраётган Жавоҳир Синдаров каби етакчиларнинг юқори салоҳиятини алоҳида қайд этдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш