Тошкентда дипломатлар ўртасида мини-футбол бўйича ХХ халқаро турнир ғолиблари аниқланди

Сентябрь 27, 2026. 16:00 • 2 дақ

• 101

ТОШКЕНТ, 27 сентябрь. /"Дунё" АА/. Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик сервис хизмати томонидан ташкил этилган дипломатлар ўртасида мини-футбол бўйича ХХ халқаро турнири ўз ниҳоясига етди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мусобақада дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Дипломатик сервис хизмати вакилларидан иборат 20 та жамоа иштирок этди.

Муросасиз кечган баҳслар якунига кўра, фахрли 1-ўринни “LUKOIL” жамоаси қўлга киритди. 2-ўрин Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги жамоасига насиб этган бўлса, 3-ўринни Осиё тараққиёт банки (ОТБ) жамоаси эгаллади.

Мусобақанинг энг яхши тўпурари сифатида Эрон жамоаси вакили эътироф этилди. Шунингдек, ТИВ жамоаси вакили “Энг яхши дарвозабон”, “LUKOIL” жамоаси аъзоси эса “Энг яхши ўйинчи” деб топилди.

Таъкидлаш жоизки, тарихи 1999 йилдан бошланадиган мазкур турнир дипломатик ҳамжамият вакиллари ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ва норасмий мулоқот учун анъанавий майдонга айланиб улгурди. 

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш