Осиё ўйинларида Ўзбекистон спортчиларининг олтин медаллари 10 тага етди

Сентябрь 27, 2026. 14:34 • 2 дақ

• 112
Осиё ўйинларида Ўзбекистон спортчиларининг олтин медаллари 10 тага етди
Осиё ўйинларида Ўзбекистон спортчиларининг олтин медаллари 10 тага етди
Осиё ўйинларида Ўзбекистон спортчиларининг олтин медаллари 10 тага етди
Осиё ўйинларида Ўзбекистон спортчиларининг олтин медаллари 10 тага етди
Осиё ўйинларида Ўзбекистон спортчиларининг олтин медаллари 10 тага етди

AИЧИ-НАГОЯ, 27 сентябрь. /“Дунё” АА/. Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси кутилганидек, навбатдаги медалларни қўлга киритиб, медаль жамғаришда кучли учликка киришга ҳаракат қилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

26 сентябрь куни спортчиларимиз учта медалга сазовор бўлган бўлса, бугунги беллашувларда, ҳозирча, 2 та олтин ва 1 та бронза медаллари қўлга киритилди.

Кураш бўйича эркаклар ўртасида +90 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Шоҳруҳхон Бахтиёров ва Бекмурод Олтибоев ярим финалда ўзаро тўқнаш келди. Унда Шоҳруҳхон Бахтиёров ғалаба қозониб, финалга йўл олди. Бекмурод Олтибоев эса бронза медалга эга бўлди.

Финал баҳсида Шоҳруҳхон Бахтиёров Тожикистон вакили Шакармамад Мирмамадовга қарши баҳс олиб борди. Ҳамюртимиз 5:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозониб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди. Бу Ўзбекистон делегациясининг мусобақадаги 10-олтин медали бўлди.

Аёллар ўртасида -57 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Ибодатхон Агожонова ҳам барча рақибларини мағлуб этиб, финалга йўл олди. Ҳал қилувчи баҳсда у тайванлик Ван-Тин Ли билан беллашиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва Осиё ўйинлари ғолибига айланди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 37 тага етди. Уларнинг 10 таси олтин, 17 таси кумуш ва 10 таси бронза медалдир.

Футбол бўйича Ўзбекистон ярим финалда Японияга қарши майдонга тушади. Финал йўлланмаси учун баҳс 30 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 15:30 да бошланади.

Ҳозирча Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринда бормоқда. Бугунги мусобақа дастурларида курашнинг -57 ва +90 килограмм вазн тоифаларида қитъанинг 22 давлатидан спортчилар Осиё ўйинлари чемпионлиги учун баҳс олиб борди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш