Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ва Беларусь элчиси йил давомида эришилган икки томонлама ҳамкорлик якунларини сарҳисоб қилдилар ва 2026 йилда ўтказиладиган асосий тадбирлар режаси бўйича фикр алмашдилар

Декабрь 10, 2025. 11:21 • 40 сония

99
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ва Беларусь элчиси йил давомида эришилган икки томонлама ҳамкорлик якунларини сарҳисоб қилдилар ва 2026 йилда ўтказиладиган асосий тадбирлар режаси бўйича фикр алмашдилар

ТОШКЕНТ, 10 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов кеча Беларусь элчиси Александр Огородников билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, томонлар жорий йилда Ўзбекистон–Беларусь муносабатларини ривожлантириш борасида амалга оширилган ишларнинг натижаларини кўриб чиқдилар.

Икки томонлама ҳамкорликнинг изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Бу эса сиёсий мулоқот фаоллашуви, савдо ҳажмининг барқарор ўсиши, иқтисодиётнинг устувор йўналишларида лойиҳаларнинг амалга оширилиши, парламентлараро алоқаларнинг давом этиши ҳамда маданий-гуманитар алмашинувларнинг кучайиши орқали намоён бўлмоқда.

Шунингдек, учрашув давомида 2026 йилда ўтказиладиган асосий тадбирлар, жумладан, турли даражадаги ўзаро ташрифлар бўйича фикр алмашилди.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш