Тошкентда “English Law Forum Uzbekistan 2026” форуми бўлиб ўтди

Октябрь 07, 2026. 14:57 • 2 дақ

• 39
Тошкентда “English Law Forum Uzbekistan 2026” форуми бўлиб ўтди
Тошкентда “English Law Forum Uzbekistan 2026” форуми бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 7 октябрь. /“Дунё” АА/.Пойтахтимизда халқаро ҳуқуқнинг долзарб масалаларига бағишланган “English Law Forum Uzbekistan 2026” форуми ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Анжуман Ўзбекистон Адвокатлар палатаси ҳамда Буюк Британиянинг нуфузли “LawLex”юридик фирмаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Форум ишида Ўзбекистон Адвокатлар палатаси раҳбарияти ва масъул ходимлари, маҳаллий ва халқаро адвокатлар, экспертлар, шунингдек, бизнес ҳамжамияти ҳамда бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Шунингдек ўқинг

Тадбир давомида халқаро тижорат муносабатларида инглиз ҳуқуқининг роли, юрисдикция ва низоларни ҳал этиш механизмлари, халқаро арбитраж, инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, суд мустақиллиги, трансчегаравий суд қарорларини ижро этиш ва активларни қайтариш каби қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Мазкур форум Ўзбекистон адвокатураси ва халқаро юридик ҳамжамият ўртасидаги касбий мулоқотни кенгайтириш, миллий адвокатларнинг халқаро амалиётдаги иштирокини кучайтириш ҳамда замонавий юридик хизматлар сифатини оширишга хизмат қилди.

Тадбир якунида халқаро ҳуқуқий тадбирларни мунтазам ўтказиб бориш, адвокатлар ва юристларнинг малакасини ошириш, шунингдек, халқаро арбитраж ва трансчегаравий низолар соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича муҳим келишувларга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш