Тошкентда дипломатлар ўртасида мини-футбол бўйича халқаро турнир бошланди

Сентябрь 26, 2026. 12:00 • 2 дақ

• 94
Тошкентда дипломатлар ўртасида мини-футбол бўйича халқаро турнир бошланди
Тошкентда дипломатлар ўртасида мини-футбол бўйича халқаро турнир бошланди
Тошкентда дипломатлар ўртасида мини-футбол бўйича халқаро турнир бошланди
Тошкентда дипломатлар ўртасида мини-футбол бўйича халқаро турнир бошланди

ТОШКЕНТ, 26 сентябрь. /“Дунё” АА/. Пойтахтимизда дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда ТИВ ҳузуридаги Дипломатик сервис хизмати вакиллари ўртасида мини-футбол бўйича ХХ халқаро турнир бошланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бу галги юбилей турнирида 20 та жамоа иштирок этмоқда. Мусобақанинг очилиш маросимида 1999 йилдан буён анъанавий равишда ўтказиб келинаётган ушбу турнир тарихи ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Сўзга чиққанлар ўтган йиллар давомида турнир турли мамлакатларнинг дипломатик идоралари вакилларини бирлаштирувчи дўстлик, ўзаро ҳурмат, ишонч ва самимий мулоқотнинг ўзига хос рамзига айланганини таъкидлади.

Иштирокчилар очиқ ва конструктив мулоқот халқаро муносабатларнинг муҳим таркибий қисми экани қайд этди. Бугунги кунда ушбу мулоқот спорт майдонида давом этмоқда. Бу ерда дипломатик ҳамжамият вакиллари норасмий муҳитда учрашиш, жамоавий руҳни намоён этиш ва мавжуд алоқаларни мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлмоқда.

Бу каби анъанавий спорт ўйинлари соғлом рақобат, дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва дипломатик ҳамжамият вакиллари ўртасидаги мулоқотни кенгайтиришга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш