Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Томск вилоятидаги ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ўтказди

Сентябрь 10, 2026. 10:00 • 1 дақ

83
Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Томск вилоятидаги ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ўтказди

ТОМСК, 10 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлиги ваколатхонаси ҳамкорлигида Россиянинг Томск шаҳридаги “Азалия” масъулияти чекланган жамиятида меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу корхона ватандошларимиз томонидан ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда Россиянинг ушбу минтақасида роза, чиннигул, лола ва бошқа гул турларини етиштириш ҳамда сотиш бўйича энг йирик хўжаликлардан бири ҳисобланади.

Шунингдек ўқинг

Мулоқот давомида ҳамюртларимизга Call-марказларнинг алоқа маълумотлари, дипломатик ваколатхоналар манзиллари кўрсатилган ахборот эслатмалари тарқатилди. Шунингдек, консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича батафсил маслаҳатлар берилди.

Бундан ташқари, дипломатлар ҳамда Миграция агентлиги вакиллари томонидан Томск вилояти ҳудудида оғир молиявий аҳволга тушиб қолган юртдошимизга жойида зудлик билан амалий ёрдам кўрсатиш масаласи ижобий ҳал этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш