ТИВда Ўзбекистон фуқароларини Литвада ташкиллаштирилган ҳолда ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди
Сентябрь 10, 2026. 19:00 • 56 сония
• 161
ТОШКЕНТ, 10 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Литванинг “TVG Group” халқаро транспорт компанияси директори Альбертас Ситавичюс билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот чоғида қонуний ва тартибли меҳнат миграцияси географиясини кенгайтириш, унинг йўналишларини диверсификация қилиш хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди.
ТИВ маълумотига кўра, музокаралар давомида Литвада Ўзбекистон фуқароларини уюшган ҳолда ишга жойлаштиришни кенгайтириш, оғир юк ташувчи автотранспорт воситаларининг профессионал ҳайдовчиларини тайёрлаш, ноқонуний миграциянинг олдини олиш бўйича қўшма чора-тадбирлар ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва белгиланган йўналишларда амалий ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор эканини билдирди.
“Дунё” АА сурати
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси