Logo

Токиода Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими бўлиб ўтди

Декабрь 20, 2025. 17:47 • 31 сония

180
Токиода Ўзбекистон Президенти шарафига расмий қабул маросими бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 20 декабрь. /“Дунё” АА/. Олий даражадаги музокаралар якунлангач, бугун “Кантэй” қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг расмий ташрифи шарафига Япония Бош вазири Санаэ Такаичи номидан қабул маросими ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, тадбирда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари, ишбилармон доиралари ва жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этди.

Мамлакатимиз етакчиси ва Япония ҳукумати раҳбари бўлиб ўтган музокаралар натижаларидан, уларнинг якунида икки томонлама алоқалар кенгайтирилган стратегик шериклик даражасига кўтарилганидан мамнуният билдирдилар.

Ўзбекистон – Япония муносабатларини бундан буён ҳам мустаҳкамлашга интилиш қатъий экани таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш