Бельгиянинг янги элчиси Ўзбекистонда аккредитациядан ўтди
Январ 12, 2026. 16:48 • 45 сония
• 128
ТОШКЕНТ, 12 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Бельгиянинг янги элчиси (қароргоҳи Остона шаҳрида) Эрик де Майерни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Бельгиянинг Ўзбекистондаги элчиси Эрик де Майернинг ишонч ёрлиқларини қабул қилишдан мамнунмиз, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ вазири ўзининг телеграм-каналида. - Учрашувда икки томонлама муносабатларнинг барча йўналишлари муҳокама қилинди. Икки давлат ўртасидаги савдо, инвестиция ва ишбилармонлик ҳамкорлигини янада ривожлантиришга кўмаклашиш, амалий иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Элчи жанобларига мамлакатимиздаги фаолиятида муваффақият тилаймиз".
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Бельгия дипломатик муносабатларни 1992 йил 16 мартда ўрнатган.
Бельгиянинг янги элчиси 59 ёшда. Тажрибали дипломат, 1993 йилдан буён ҳам халқаро ташкилотларда, ҳам Ташқи ишлар вазирлиги ва Бельгиянинг хориждаги ваколатхоналарида масъул лавозимларда ишлаган.
Эрик де Майер 2024 йилда Бельгиянинг Тошкентдаги элчиси сифатида аккредитациядан ўтган Анри Вантигем ўрнини эгаллади.
“Дунё” АА сурати
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси