Вашингтонда Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан тантанали қабул маросими бўлиб ўтди

Сентябрь 04, 2026. 22:00 • 3 дақ

84
Вашингтонда Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан тантанали қабул маросими бўлиб ўтди
Вашингтонда Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан тантанали қабул маросими бўлиб ўтди
Вашингтонда Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан тантанали қабул маросими бўлиб ўтди
Вашингтонда Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан тантанали қабул маросими бўлиб ўтди

 ВАШИНГТОН, 4 сентябрь. /“Дунё” АА/. АҚШ пойтахтида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали қабул маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Оқ уй, Конгресс, Давлат департаменти, Пентагон, Савдо, Молия, Меҳнат, Ички хавфсизлик ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси, Экспорт-импорт банки ва бошқа идоралар вакиллари иштирок этди. Қатнашчилар орасида АҚШнинг етакчи компаниялари ва савдо палаталари раҳбарлари, тадқиқот ва таълим муассасалари, ОАВ, нодавлат ташкилотлар, дипломатик корпус ҳамда АҚШ ва Канададаги ўзбек диаспораси вакиллари ҳам бўлди.

Қабул чоғида Америка маъмурияти ва Конгресси вакиллари Ўзбекистон раҳбарияти ва халқини Мустақиллик куни билан самимий муборакбод этдилар. Сўзга чиққанлар барча даражадаги ишончли мулоқот, жадал ривожланаётган савдо-инвестициявий алоқалар ҳамда халқларимиз ўртасидаги дўстона ришталар кенгаяётгани туфайли ўзбек-америка муносабатлари мисли кўрилмаган даражада юксалганини таъкидладилар.

Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, инвесторлар ҳуқуқлари кафолатларининг мустаҳкамланиши, инсон қадрини улуғлаш тамойилининг қарор топиши ҳамда мамлакатнинг халқаро нуфузи изчил ошиб бораётганига алоҳида эътибор қаратилди.  Америка томони Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда минтақавий яқинлашув ва интеграцияни илгари суришдаги етакчи ролини юқори баҳолади.

Иштирокчилар савдо, инвестиция, таълим, соғлиқни сақлаш, илғор технологиялар ва мудофаа соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтириш учун улкан салоҳият мавжудлигини урғуладилар.

Шунингдек ўқинг

Қабул маросими доирасида Бостон болалар шифохонаси (АҚШ) менежери Нилуфар Қаҳорова ва “The Healthy Way” тиббиёт маркази (Канада) раҳбари Нодира Юлдашевага “Саломатлик” орденини топшириш маросими ташкил этилди. Мукофотланганлар камтарона меҳнатларига берилган юқори баҳо учун чуқур миннатдорлик билдириб, миллий соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, халқаро тиббий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда хориждаги ватандошларнинг тарихий ватан билан алоқаларини мустаҳкамлашга бундан буён ҳам муносиб ҳисса қўшишларини таъкидладилар.

Меҳмонлар учун таниқли ўзбек ижрочилари ва ижодий жамоалари иштирокида бой маданий дастур ташкил этилди. Миллий таомлар, анъанавий санъат намуналари кўргазмаси ҳамда Ўзбекистоннинг тарихий-маданий мероси ва диққатга сазовор масканларига бағишланган фотокўргазма тақдим этилди.

Тадбирда, шунингдек, АҚШ ва Канаданинг турли штатларида фаолият юритаётган ўзбек диаспорасининг 23 та ташкилоти раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди. Ватандошлар уларга кўрсатилаётган эътибор ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ватан билан алоқаларини мустаҳкамлаш борасидаги изчил ишлар учун миннатдорлик билдирдилар.

Тантанали қабул маросимининг юқори ташкилий ва вакиллик даражасида ўтказилиши АҚШнинг расмий, бизнес ва жамоатчилик доираларининг замонавий Ўзбекистонга ортиб бораётган қизиқишини намойиш этди. Тадбир ўзбек-америка стратегик шериклигини янада мустаҳкамлашга, мамлакатнинг ижобий қиёфасини илгари суришга ва хориждаги ватандошларни жипслаштиришга хизмат қилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш