Венада меҳмонхона бизнеси учун ўзбекистонлик мутахассисларни тайёрлаш бўйича битим имзоланди

Октябрь 01, 2026. 12:30 • 2 дақ

• 80

ВЕНА, 1 октябрь. /“Дунё” АА/. Касбий таълим агентлиги директори Азимжон Ҳусанов бошчилигидаги делегациянинг Австрияга хизмат сафари ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф давомида делегация Австрия Парламенти Миллий кенгаши президенти Валтер Розенкранс ҳамда Федерал таълим, иқтисодиёт, энергетика ва туризм вазирликлари вакиллари билан учрашди.

Томонлар касбий таълим соҳасидаги давлат сиёсати, Австриянинг “Lehre” дуал модели, коллежларни молиялаштириш, муҳандислар ва ўқитувчиларни тайёрлаш, иш берувчиларнинг таълим жараёнидаги иштироки ҳамда таълим тизими ва саноат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилди.

Шу билан бирга, “IMC Krems”, Леобен ва Юқори Австрия амалий фанлар университетлари вакиллари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Шунингдек ўқинг

Мулоқот давомида Австриянинг касб-ҳунар таълими соҳасидаги тажрибаси, ёшларни касб-ҳунарга тайёрлаш, Ўзбекистон билан ҳамкорлик, университетларнинг таълим тизими, кадрлар тайёрлаш ва уларни ишга жойлаштириш механизмлари муҳокама қилинди.

Тадбир якунида Касбий таълим агентлиги директори Азимжон Ҳусанов ҳамда “IMC Krems” амалий фанлар университети ижрочи директори Удо Брендл халқаро стандартлар асосида меҳмонхона бизнесини бошқариш бўйича мутахассислар ва тренерлар тайёрлаш тўғрисида битим имзолади.

Ўқитиш Чортоқ туманидаги 1-техникум ва Бухоро туризм ва маданий мерос техникуми негизида ташкил этилиши режалаштирилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси