Япониянинг Хигашикава шаҳрида “Ўзбекистон миллий куни” бўлиб ўтди
Июль 26, 2026. 12:00 • 2 дақ
• 62ХИГАШИКАВА, 26 июль. /“Дунё” АА/. Япониянинг Хоккайдо префектураси Хигашикава шаҳрида “Ўзбекистон миллий куни” маданий-маърифий тадбири бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Мазкур тадбир Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси ва Хигашикава шаҳар мэрияси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Унда шаҳар раҳбарияти, депутатлар, таълим муассасалари ва жамоатчилик вакиллари қатнашди. Тадбир давомида Ўзбекистон–Япония муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, таълим, туризм ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга оид тақдимотлар намойиш этилди.
Шунингдек, миллий таомлар, ҳунармандчилик буюмлари ва анъанавий либослар кўргазмаси ташкил қилинди.
Тадбир якунида Хигашикава шаҳри мэри Шин Кикучи талабалар алмашинуви дастурининг 10 йиллиги муносабати билан иштирокчиларни табриклаб, Ўзбекистон билан таълим ва маданий соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.
Бундан ташқари Хигашикава ва Кембучи шаҳарлари раҳбарияти, шунингдек, маҳаллий таълим ва маданий муассасалар вакиллари билан ҳам учрашувлар ўтказилди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон ҳудудлари билан “биродар шаҳарлар” алоқаларини йўлга қўйиш, жорий йил октябрь ойида Хигашикава делегациясининг Ўзбекистонга илк ташрифини ташкил этиш ҳамда 2027 йилда икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 35 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон миллий фотокўргазмаси”ни ўтказиш бўйича келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси







