Россиянинг Приморск ўлкасида ватандошларнинг фарзандлари учун махсус таълим курслари ташкил этилади

Август 15, 2026. 14:00 • 54 сония

43
Россиянинг Приморск ўлкасида ватандошларнинг фарзандлари учун махсус таълим курслари ташкил этилади

ВЛАДИВОСТОК, 15 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон бош консули Ҳожиакбар Ваҳобов Россиянинг  Приморск ўлкаси таълим вазири Эльвира Шамонова билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари фарзандларининг таълими ва ижтимоий қўллаб-қувватланиши, Ўзбекистон ҳудудлари билан Приморск ўлкаси ўртасидаги ижтимоий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида меҳнат муҳожирлари фарзандлари учун махсус синфлар ва мактабгача тайёрлов курсларини ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, 2027 йилдан Ўзбекистон ва Приморье ўлкасидан ўқувчиларни ёзги таътилда болалар оромгоҳларига ўзаро юбориш амалиётини тиклаш ҳамда икки таълим вазирлиги ўртасида идоралараро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш