Британияга Ўзбекистондан илк бор анор, беҳи ва хурмо экспорт қилинди
Декабрь 24, 2025. 11:31 • 36 сония
• 117
ЛОНДОН, 24 декабрь. /“Дунё” АА/. Британияга етказиб берилган Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг навбатдаги партияси орқали илк бор анор, беҳи ва хурмо экспорти амалга оширилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
“Quva-Agro Star” МЧЖ томонидан экспорт қилинган, умумий ҳажми 3 тонна бўлган маҳсулотлар “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Тошкент–Лондон йўналишидаги авиақатнов орқали олиб келинди.
Британиялик улгуржи харидорлар ўзбек маҳсулотларининг юқори сифат ва таъм кўрсаткичларини қайд этиб, ушбу мевалардан кўпроқ миқдорда сотиб олишга тайёрлигини билдирдилар.
Ҳозирда республика корхоналари томонидан Британия бозорларига 35 хилдан ортиқ турдаги қишлоқ хўжалиги товарларининг экспорти амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 10 ойи давомида Британияга Ўзбекистон мева-сабзавотлар экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,5 баробарга ошди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия бозорига қадоқланган қуруқ мева маҳсулотларимиз экспорт қилинади
Кувайтда ўзбек миллий ва замонавий заргарлик буюмлари намойиш қилинди
Кувайтда ўзбек маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди
Кувайт бозорларига ўзбек маҳсулотлари экспорти оширилади
АҚШнинг энг йирик савдо тармоқларида ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади