Logo

Пекиндан муносабат: Ўзбекистонга бораётган хитойлик сайёҳлар сони йил сайин ортмоқда

Декабрь 30, 2025. 08:15 • 2 дақ

110
Пекиндан муносабат: Ўзбекистонга бораётган хитойлик сайёҳлар сони йил сайин ортмоқда

ПЕКИН, 30 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг Хитойдаги расмий вакили Чи Лу “Дунё” АА учун берган интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси юзасидан фикр билдирди:

– Туризм соҳаси мутахассиси сифатида айтишим керакки, Президентининг Мурожаатномада Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштираётган хорижий сайёҳлар сонини кўпайтириш бўйича белгилаган режалари мени жуда қувонтирди.

Сайёҳлар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистонда янги туристик объектлар қуриш ҳамда транспорт инфратузилмасини, жумладан, авиация ва темир йўлларни сезиларли даражада яхшилашга катта эътибор қаратилмоқда.

Давлат даражасидаги бундай қўллаб-қувватлаш туфайли биз туризм соҳасини ривожлантиришда янада кўпроқ ишончга эга бўляпмиз. Якунига етаётган йилда “Хитойда Ўзбекистон туризми йили” доирасида Хитойнинг турли провинциялари ва шаҳарларида муваффақиятли тақдимотлар ўтказдик. Биз Ўзбекистонга бораётган хитойлик сайёҳлар сони йил сайин ортаётганини кузатмоқдамиз.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, 1 июндан бошлаб мамлакатларимиз ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга кирди. Бу эса Ўзбекистонга исталган вақтда саёҳат қилиш имконини берди ва хитойлик сайёҳларнинг қизиқишини сезиларли даражада оширди.

Биз бундан буён ҳам Хитойда Ўзбекистоннинг туризм брендини тарғиб қилиш ва мамлакатингизга хитойлик сайёҳлар оқимини кўпайтириш учун бор куч-ғайратимизни сафарбар этишга тайёрмиз.

Янги 2026 йил муносабати билан Ўзбекистон халқини байрам билан табриклайман ва барчага бахт, муваффақият ҳамда фаровонлик тилайман!  

Default Avatar

Материал муаллифи

Dildora Azimova

dildora@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш